Тошкентнинг Паркент кўчасида Cobalt ёниб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» ва «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳларида фото- ва видеохабарлар қолдирилган.
Автомобильда нима сабабдан ёнғин келиб чиққани номаълум. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олиб, жабрланмаган.
Олов ўт ўчириш гуруҳи томонидан ўчирилган. Facebook’даги хабарларга илова қилинган видеоларда икки ўт ўчириш машинасини кўриш мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)