Туркия артиллерияси ҳамда ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия шимолидаги Талл-Амарна қишлоғини ўққа тутмоқда. Бу ҳақда, Firat агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Аҳоли пунктини «Демократик Сурия кучлари» мухолиф коалицияси иттифоқчиси бўлмиш «Жараблус ҳарбий кенгаши» гуруҳи ҳимоя қилмоқда. Агентликнинг гуруҳ командирига асосланиб билдиришича, эрталабдан буён давом этаётган ҳужумлар оқибатида бир қанча тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.
Талл-Амарна Жараблус шаҳридан 8 километр жануброқда жойлашган. Айни пайтда Туркия қўшинлари шаҳарни назоратга олиш учун Сурия озод армияси ҳамда «ал-Жабҳа аш-Шомия» радикалларига қарши курашмоқда.
Изоҳ (0)