Европа Лигаси гуруҳ босқичида Одил Аҳмедов жамоадошлари Германия, Австрия ва Франция клублари билан тўқнаш келади
Футбол бўйича Европа Лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов ҳаракат қиладиган Россиянинг «Краснодар» клуби «I» гуруҳида «Шальке» (Германия), «Залсбург» (Австрия) ва «Ницца» (Франция) жамоалари билан тўқнаш келади.
Европа Лигасининг гуруҳ босқичида 12 та гуруҳ бор бўлиб, уларни муваффақиятли якунлаш учун жами 48 та клуб кураш олиб боради. Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи якунларига кўра, ўз гуруҳида 3-ўринни қўлга киритган жамоалар иштирокини Европа Лигасида давом эттиради.
Изоҳ (0)