1955 йил 25 август куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сўз устаси Ҳожимурод (Ҳожибой) Тожибоев туғилган эди.
Ҳожибой Тожибоев 2008 йили 53 ёшга тўлишига роппа-роса бир ой қолганида вафот этган эди. Бугун ҳаёт бўлганида «Ўзбекнинг ўзи қизиқ, ўзидан ҳам сўзи қизиқ» деган машҳур ибора муаллифи дўсту қадрдонлар даврасида ўзининг 61 йиллик таваллуд кунини нишонлаган бўларди.
Хўжа Насриддин ҳақидаги латифалар халқ оғзаки ижоди орқали авлоддан авлодга ўтиб келгани сингари, Ҳожибой Тожибоев ҳам ўзидан кейин ўлмас кулгу мерос қилиб қолдирди — баъзан аччиқ, баъзан ширин бўлган бу ҳазил-мутойиба ҳаммага таниш, ҳамма учун севимли.
Таваллуд куни муносабати билан, қуйида Ҳожибой Тожибоевнинг энг машҳур чиқишларидан видеожамланмани эътиборингизга ҳавола қиламиз — улар юзингизда яна бир бор самимий табассум уйғотиши билан бирга Кулгу қиролини хотирлаш учун гўзал бир баҳонаи сабабдир.
Ошда кўринмадингиз?! Шўрвага ўтирмадинглар-да!
Бухоро-о-о!
Севишганлар ҳақида
Калла қўйган Зидан
Эски ва янги армия
Ўзбекча тўй
Руслан Чагаев ва Николай Валуев жанги ҳақида
Борма, куясан! Ана куйдинг!
Ўзбек футболи ҳақида
Ҳозир бориб сев!
Янги бойлар ва тракторчилар ҳақида
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)