Америкалик актёр Стивен Сигал олишувлар бўйича эксперт ва маслаҳатчи сифатида World of Warships компьютер ўйини жамоасига қўшилиш учун Wargaming компаниясининг Минскдаги офисига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Компания вакилларининг таъкидлашича, Сигалнинг мақсади кенг кўламли жанглар бўлиб ўтадиган World of Warships лойиҳаси янада маҳобатли ва қаҳрамонона тусга киришида ёрдам беришдан иборат. Синов муддати давомида актёр ўйин флотини ўрганиши ва ҳар бир кемани денгиз жанглари қаҳрамони мақомига мос келишини текширишига тўғри келади.
Маълумот учун, иккинчи жаҳон уруши давридаги денгиз жанглари онлайн-симулятори бўлган World of Warships компьютер ўйини релизи ўтган йил 17 сентябрида бўлиб ўтган. Уни ишлаб чиқиш билан штаб-квартираси Никосияда бўлган Беларуснинг Wargaming компанияси шуғулланади.
Изоҳ (0)