АҚШ президентлиги лавозимига Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон учун 27 август куни миллий хавфсизлик муаммолари бўйича биринчи махфий брифинг ўтказилади. Бу ҳақда CNN телекомпанияси маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Брифинг ФҚБнинг Уайт-Плейнсдаги (Нью-Йорк штати) бўлими биносида, тинглашлардан махсус ҳимояланган хонада бўлиб ўтади. Уни АҚШ Миллий разведкаси директори Жеймс Клэппер аппаратидан ходимлар ўтказади.
Ўтган ҳафта ФҚБнинг Нью-Йоркдаги бўлинмасида худди шундай брифинг президентлик лавозими учун Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп учун ҳам ўтказилган эди.
Президентлик лавозимига номзодлар учун брифинглар партияларнинг миллий съездидан сўнг, АҚШнинг амалдаги президенти фармойиши билан ўтказилади.
Изоҳ (0)