Ravon бренди Москва халқаро автосалонида янги R4 седанини намойиш этди. Бу ҳақда «Авто@Mail.ru» хабар бермоқда.
Илгарироқ GM Uzbekistan Москвада Ravon брендини тақдим этиб улгурган эди. Шунга қарамай, бренд Россия бозорининг ўзи учун муҳимлигини кўрсатди, дейилади материалда.
Журналистлар Россия бозорига Chevrolet Cobalt седани бошқа ном остида қайтаётганига эътибор қаратди. Ravon R4 нинг ташқи кўриниши Cobalt’дан радиатор панжарасидаги тафовут ҳамда капотдаги қалқонча билан фарқланади. Техник кўрсаткичлар эса фарқланмайди — R4 1,5 литрли, 105 от кучига эга мотор билан жиҳозланган бўлиб, у 5 босқичли механик ва 6 диапазонли автомат трансмиссия билан уйғунликда ишлаши мумкин.
Ravon’нинг расмий вакиллари машина Россия бозорларида ноябрда пайдо бўлишини эътироф этмоқда.
Изоҳ (0)