Бугун, 24 август куни футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез шу йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қадар футзал бўйича Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 14 нафар футзалчи номини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Якуний рўйхатдан қуйидаги ўйинчилар жой олди.
Дарвозабонлар
Рустам Умаров (26.05.1984, «Олмалиқ»)
Акмал Хазратқулов (31.03.1990, «Дўстлик-АИН»)
Ўйинчилар
Шуҳрат Тожибоев (18.02.1981, «Олмалиқ»)
Жавлон Аноров (08.05.1984, «Олмалиқ»)
Константин Свиридов (11.03.1988, «Олмалиқ»)
Артур Юнусов (08.10.1987, «Ардус»)
Фарҳод Абдумавлонов (12.11.1987, «Ардус»)
Дилшод Ирсалиев (31.12.1983, «Ардус»)
Даврон Чориев (01.01.1993, «Ардус»)
Дилшод Раҳматов (04.12.1989, «Ардус»)
Нодир Элибоев (02.10.1982, «Ардус»)
Илҳом Ҳамроев (25.09.1997, «Ардус»)
Феруз Фахриддинов (25.03.1991, «Дўстлик-АИН»)
Машраб Одилов (15.08.1994, «Бунёдкор»)
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2016 турнирининг «А» гуруҳида Колумбия, Португалия ва Панама терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Мусобақанинг 1-турида ўзбекистонлик футзалчилар Панамага қарши кураш олиб боради. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 11 сентябрь куни 04:00 да бошланади.
Изоҳ (0)