Ҳинд океанида, Индонезиянинг Суматра ороли соҳилларида 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда, Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология марказига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ер силкинишлари эпицентри Сунгайпенух шаҳридан 191 километр жануби-шарқда жойлашган. Табиий офат чуқурлиги — 43 километр.
Вайроналиклар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)