Калифорниялик кўча рассоми Sabo актёр Леонардо Ди Каприо ва АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтонни пул маблағларини ювишда айблади, деб ёзади TJournal.
Рассом Sabo истеҳзоли ясама рекламалар яратиш орқали танилган, ўзининг Лос-Анжелес кўчаларига осиб чиқилган янги постерларини у Леонардо Ди Каприо ва Ҳиллари Клинтоннинг хайрия фондларига бағишлади.
Август ўрталарида Ди Каприонинг хайрия фонди Малайзиянинг йирик коррупция шов-шуви марказида қолган уч миллиардлик 1MDB фондидан маблағлар қабул қилгани маълум бўлди. Шунингдек, ОАВлар ёзишича, у йирик фирибгар, брокер Дана Жакетто билан дўстлашган (у июлда вафот этди).
The Clinton Foundation фондини эса рассом Sabo хорижликлардан йирик пул маблағларини олганликда айблади, унинг эри Билл Клинтон, агар хотини АҚШ президенти лавозимига сайланса, улардан воз кечишга ваъда берган.
23 август куни Ди Каприонинг уйида Клинтонни қўллаб-қувватлаш учун маблағ тўплаш бўйича зиёфат ўтказилиши керак эди, аммо тадбир сўнгги дақиқада бекор қилинди.
Sabo’нинг сўзларига кўра, у постерларни Ди Каприонинг уйи ёнига илмоқчи бўлган, бироқ унга соқчилар халал берган.
Изоҳ (0)