Америкалик қўшиқчи ва бастакор Принснинг ўлимига сабабчи бўлган кучли оғриқ қолдирувчи дорини у ноқонуний тарзда сотиб олган, деб ёзади «ТАСС» мусиқачининг ўлимини ўрганаётган терговчиларга таяниб.
AP маълумотларига кўра, Принснинг Миннеаполис (Миннесота штати)даги уйидан топилган баъзи ўрамларда кенг тарқалган оғриқ қолдирувчи дорилар номлари ёзилган, аммо аслида уларнинг ичида фақат рецепт бўйича сотиладиган кучли таъсир қилувчи фентанил опиоид аналгетики бўлган.
Шу билан бирга, терговчилар аниқлаганидек, Принснинг ўлимигача бўлган сўнгги 12 ой мобайнида ҳеч қайси шифокор унга фентанил ёки бошқа шу даражадаги хавфли дорини сотиб олиш учун рецепт ёзиб бермаган. Шу тариқа, мусиқачи фентанилни фақат ноқонуний равишда қора бозордан харид қилган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Голливудда таниқли бўлган шифокор Дрю Пински 21 апрель куни 57 ёшида оламдан ўтган америкалик хонанда Принснинг ўлимига қабул қилинган дориларнинг ноўрин бирикуви ва бунинг оқибатида «дозаларнинг тасодифан ошиб кетиши» сабаб бўлиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)