Финляндиянинг Лаппеенранта шаҳри полицияси бэтмобилни олиб ўтаётган юк транспортини тўхтатди. Комикслар қаҳрамони Бэтменнинг машинаси Финляндиядан Россияга олиб кетилаётгани маълум бўлди. У Москвада ким ошди савдосига қўйилиши лозим эди, деб хабар беради «Вести.ru».
Полиция вакилларининг билдиришича, қўлга олинган машина Бэтмен ҳақидаги фильмларда қўлланмаган ягона бэтмобиль бўлиб чиқди.
Фантастик суперкар Москвада 27–28 август кунлари ким ошди савдосига қўйилади. У 1 миллион еврога баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)