Мексиканинг камида 1,88 минг аҳолиси Зика безгаги билан касалланган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Охирги ҳафта ичида касалликни юқтириб олиш билан боғлиқ 265 та янги ҳолат қайд этилди.
Зика вирусига энг кўп чалинганлар — 588 киши Герреро штатида аниқланган.
Ундан кейинги ўринларни Чьяпас, Веракрус ва Оахака каби ҳудудлар эгаллайди. Мазкур ҳудудларда касаллик ташхиси тегишли тарзда 500, 308 ва 301 кишига қўйилган.
Изоҳ (0)