Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида юқори натижаларини қайд қилган Ўзбекистон делегацияси вакиллари яқин вақт ичида Тошкентга қайтиб келиши кутилмоқда. Шу муносабат билан мухлислар кўчаларга чиқиб, спортчиларни кутиб олишга ҳозирлик кўрмоқда.
Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган фотосуратларга қараганда, кўпгина мухлислар Ўзбекистон байроқларини кўтарганча Рио–2016 қаҳрамонларини кутмоқда.
Изоҳ (0)