Саудия Арабистони раҳбарияти Ҳаж зиёрати чоғида фавқулодда вазиятларга йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш бўйича тегишли хизматларнинг режасини тасдиқлади. Ўтган йилги аччиқ тажрибадан сўнг мамлакат ҳукумати зиёрат хавфсизлигини максимал даражада таъминлашга қарор қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Фуқаролик мудофааси бошқармаси раҳбари генерал Сулаймон бин Абдулла ал-Амрнинг маълум қилишича, режа мамлакатдаги барча ресурсларни сафарбар қилишга қаратилган бўлиб, уни ички ишлар вазири, Ҳаж ишлари бўйича қўмита раиси шаҳзода Муҳаммад бин Наиф ал-Сауд тасдиқлади.
Режа доирасида хавфсизлик органларининг 17 мингдан ортиқ ходими Ҳажни хавфсиз ташкил қилиш ишига сафарбар этилади. Зиёратчилар хавфсизлигини таъминлашга 3 минг техника бирлиги ҳам жалб этилади.
Бундан ташқари, фавқулодда вазият юзага келган тақдирда зиёратчиларни эвакуация қилиш имкониятларини кенгайтиришга катта эътибор қаратилади.
Изоҳ (0)