Туркиянинг Газиантеп шаҳридаги тўй чоғида рўй берган теракт қурбонлари сони 50 кишига етди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Илгарироқ қурбонлар сони 30 кишига яқин эканлиги маълум қилинган эди. Мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон мазкур сонга аниқлик киритиб, 27 киши ҳалок бўлгани, 94 киши яраланганини айтган эди.
Изоҳ (0)