Эрон ғарбида террорчилик гуруҳи зарарсизлантирилди. Бу ҳақда, 20 август, шанба куни Эрон ахборот вазирлиги томонидан тарқатилган маълумотларга таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Худкуш камарлари», портловчи қурилмаларни тайёрлаш учун мўлжалланган моддалар ва теракт содир этиш учун керак бўладиган бошқа жиҳозлар мусодара этилган.
«15—16 август кунлари олинган тезкор маълумотлар асосида яширин ҳаракат қилаётган бир неча экстремистлар аниқланиб, қўлга олинди. Улардан Калашников автоматлари, АҚШнинг М-16 винтовкалари, гранаталар, ‘худкуш камарлари’, электродетонаторлар, портловчи қурилмаларни тайёрлаш учун моддалар ҳамда Эрон ҳудудида теракт содир этиш учун мўлжалланган бошқа буюмлар мусодара этилди. Террорчиларни қўлга олиш бўйича операция Эрон армияси ҳарбий хизматчилари ҳамда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан амалга оширилди», — дейилади хабарда.
Хабарда қўлга олинган жангариларнинг сонига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)