Тошкент шаҳрида 21 август, якшанба куни ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар берди.
Хабар беришларича, якшанбага ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10...+15 даража, Тошкент шаҳрида +20...+22 даража, Бухоро ва Навоий вилоятларида +20...+27 даража, қолган ҳудудларда эса +23...+24 даражагача илиқ бўлади.
21 август куни кундузи эса Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +20...+25 даража илиқ, Тошкент шаҳрида +35...+37 даража, Бухоро ва Навоий вилоятида +34...+39 даража, қолган ҳудудларда +38 даражагача иссиқ бўлади.
21 августга ўтар кечаси ва 21 август куни кундузи Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, шамолнинг тезлиги сониясига 3—7 метрдан 8—12 метргача кучайиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)