Россиянинг Калининград шаҳрида Street Food Kaliningrad 2016 шаҳар пикниги очилиш маросимида ташрифчилар учун ўзбекистонлик таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий ва «Вкусний Узбекистан» лойиҳаси иштирокчилари ош пишириб берди. Бу ҳақда ушбу лойиҳанинг Facebook саҳифасида маълум қилинди.
Таъкидланишича, россиянинг энг ғарбий шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари паловнинг уч хил: фарғонача, тошкентча тўй ва самарқандча турларини татиб кўриш ва таққослаш имкониятига эга бўлган.
Фарғонача ва тошкентча тўй оши Ўзбекистон делегацияси томонидан тайёрланган бўлса, «Пряности и Папа» ресторан лойиҳаси ташаббусчиси калининградлик Катерина самарқандча ош дамлади. Ёш пазанда ушбу палов рецепти учун атайлаб Самарқандга бориб келганини таъкидлади.
Калининградда ушбу фестиваль 16 августда бошланган бўлиб, 22 августга қадар давом этади.
Изоҳ (0)