19 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. CNN телеканали бошловчиси Алеппода яраланган суриялик болакай ҳақида ҳикоя қилиб, ўзини базўр йиғидан тийди. «Бу Омран. У тирик. Биз шунчаки сиз бу ҳақда билишингизни истаймиз».
2. Оксана Чусовитина: Токио–2020 Олимпиадасида медаль оламан. «Мен Ўзбекистон учун Олимпиада ўйинларида медаль олишни орзу қиламан».
3. Толлимаржондаги мегалойиҳа — буғ-газ электр станциясининг 400 тонналик газ турбиналари Ўзбекистонга етиб келди. Видеохабар муаллифи газ турбиналарини олиб келаётган автожамланмани Устюртда учратган.
4. «Ўзбектелеком» Uzcloud булутли дата-марказни ишга туширади. Айни пайтда дата-марказ 160 блейд-серверлар, 1 петабайтлик омборхонага эга.
5. 2013—2015 йилларда ОТМларга кириш тест имтиҳонлари натижалари қачон эълон қилинган? Жавобларнинг чиқиши 20 августга қадар чўзилиши янгилик эмас.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)