Каноэда эшкак эшиш мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Герасим Кочнев ҳамда Серик Мирбеков ярим финал босқичини муваффақиятли якунлади.
Жуфтлик 1000 метр масофани 3:40.77 дақиқа кўрсаткич билан босиб ўтиб, якунда учинчи натижа қайд этди ва финал чиптасини қўлга киритди. Маррага Украина ва Куба спортчилари дастлабки икки ўринда етиб келди.
Финал босқичида ўзбекистонлик спортчилар Рио—2016 медаллари учун кураш олиб боради. Бунда уларга Венгрия, Украина, Германия, Бразилия, Куба, Чехия ва Россия терма жамоалари рақиб бўлади.
Изоҳ (0)