19 август куни Иорданнинг Ғарбий соҳилидаги Наблус шаҳрида тўрт киши полиция билан тўқнашувларда ҳалок бўлди. «ТАСС»нинг Al Arabiya телеканалига асосланиб маълум қилишича, аҳоли зич жойлашган эски шаҳардаги тартибсизликлар 18 август кечаси бошланган бўлиб, бунга Фаластин полицияси қурол-яроғ топиш мақсадида тинтувлар ўтказгани сабаб бўлган.
Наблус раҳбари Акрам Ражубнинг сўзларига қараганда, ҳалок бўлганлар орасида икки полициячи ва икки қуролли шахс бор — улар илгари содир этилган жиноятлари боис полиция қидирувида бўлган.
Полиция баёнотига кўра, шаҳарда хавфсизликни таъминлаш бўйича операция давом этади.
Изоҳ (0)