Россиялик миллиардер, Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти Алишер Усмонов Россия терма жамоасини Италияга бир ҳафталик меҳмонга чақирди. Бу ҳақда, миллий терма мураббийи Ильгар Мамедовнинг сўзларига асосланиб, «Р-Спорт» хабар бермоқда.
«Август ойи охирида Усмонов бутун жамоани ўзиникига меҳмонга таклиф қилди. 27-куни биз уникига меҳмонга учиб кетамиз, учинчи санага қадар эса бутун терма ва уларнинг оилалари унинг меҳмони бўлади», — маълум қилди мураббий.
Россия қиличбозлик федерацияси матбуот хизмати терма жамоа Италияда бир ҳафта дам олишини тасдиқлади.
Рио Олимпиадасида Россия қиличбозлари тўртта олтин, битта кумуш ва иккита бронза медалини қўлга киритди.
Изоҳ (0)