Петербургнинг Алмазова марказида дунёга келган тўрт эгиз — Миша, Ваня, Саша ва Матвейга уйга жавоб берилди ва улар Липецкка йўл олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Биз уйга поездда, алоҳида купеда борамиз, уйда барча нарсалар — ҳар бир болакай учун алоҳида каравотча тайёрлаб қўйилган», — дейди эгизларнинг отаси Юрий.
У механизациялашган тармоқда оператор бўлиб ишлайди. Унинг турмуш ўртоғи Лилия ҳомиладорликнинг асоратлари туфайли петербурглик шифокорларнинг назорати остида бўлган вақтда ҳамда туғуруқдан кейинги бир ой давомида Юрий ота-онасининг уйини таъмирдан чиқарди. Улар болаларни шу ерга олиб келди. Ёш оиланинг ҳозирча ўз уйи йўқ.
Болалар ўзини яхши ҳис қилмоқда ва фаол вазн тўпламоқда.
Изоҳ (0)