Нижний тагиллик 70 ёшли пенсионер аёл унга пенсияси қалбаки купюраларда берилганлигини таъкидлаб полицияга ариза берди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Кекса аёлнинг сўзларига қараганда, унинг 30 ёшли қўшниси бир неча минг рубль қарз сўраб мурожаат қилган. Аёл унга 5 минг рублга тенг купюрада қарз берган. Шунда унинг қўшниси пулларнинг ҳақиқий эмаслигига эътибор берган.
Воқеа жойига чиққан полиция бир минг рублга тенг яна еттита қалбаки купюрани аниқлади. Кейинроқ ўша уйнинг бошқа пенсионерларида қалбаки купюралар топилмаганлиги аниқланди.
Ҳодиса юзасидан текшириш ўтказилмоқда. Қалбаки купюралар мусодара этилган.
Изоҳ (0)