Япониянинг Toyota компанияси учинчи бора АҚШда 337 мингга яқин автомобилдан иборат партияни уларда аниқланган илмоқ (подвеска)даги муаммолар туфайли чақириб олади. Бу ҳақда автоконцерн тарқатган баёнотда айтилади, деб ёзади «ТАСС».
Таъкидланишича, чақириб олинадиган автомобиллар орасида Toyota RAV4 кроссоверлари, шунингдек, 2010-модель йилига тегишли Lexus HS250 седанлари бор. Ушбу автомобилларда аниқланган нуқсон илмоқ дастакларида занг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, бунинг натижасида ҳайдовчи транспорт воситаси устидан назоратни йўқотиши хавфи бор.
Бунгача автомобилларнинг ушбу партияси икки марта чақириб олинган, бунга улардаги илмоқнинг маҳкамловчи элементлари керакли тарзда ўрнатилмагани сабаб бўлган эди.
Изоҳ (0)