Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида пикапга айлантирилган Matiz автомобили суратлари эълон қилинди.
Сурат қачон, қаерда олингани маълум қилинмаган. Баъзи фойдаланувчи, суратларнинг орқа фонидаги автомобилларга қараб (унда Nexia’лар, Matiz’лар ва Lacetti автомобилини кўриш мумкин), Matiz Ўзбекистонда пикапга айлантирилганини тахмин қилган.
Айни вақтда, бир гуруҳ фойдаланувчилар мазкур автомобиль Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг рухсатисиз кўчаларда ҳаракатлана олмаслиги, автомобилнинг ташқи кўринишини ўзгартириш учун тегишли рухсат олиниши зарурлиги ҳақида фикрлар қолдирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)