Британиялик 33 ёшли спорт журналисти, Sky ва ITV телеканалларида ишлаб келган Чарли Уэбстер Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинлари чоғида комага тушиб қолди. Даставвал шифокорлар аёл сувсизланган деб ўйлаган эди, аммо кейинчалик унинг аҳволи оғирроқ эканлиги маълум бўлди. Айни пайтда Уэбстернинг аҳволи барқарор, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Олимпиаданинг очилиш маросимига келишдан бир муддат олдин Уэбстер веломарафон уюштириб, 3 минг километр масофани босиб ўтган эди. Эртаси куни аёл ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Шифокорлар унга тропик безгак ташхисини қўйди.
Айни пайтда британиялик журналистнинг ҳаёти хавф остида эмас. У шифохонадан селфи тушириб, ижтимоий тармоқларга жойлаштириб бормоқда. Аёл унга далда бериб келган обуначиларига миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)