Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 2016 йилнинг 6 ойлигига бағишланган, туман ҳокими иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миробод туман ҳокимияти матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
2016 йилнинг 6 ойида давомида туманда саноат маҳсулотлари 669,9 миллиард сўмни (ўсиш суръати 117,5 фоиз), халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 244,5 миллиард сўмни (ўсиш суръати 118,3 фоиз) ташкил этган.
Маҳаллийлаштириш дастури юзасидан дастурга киритилган 3 та корхонанинг 3 та лойиҳаси бўйича 2016 йилнинг январь—июнь ойларида 72,7 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Туманда 6 ойлик якунлари бўйича 4688 та янги иш ўринлари яратилиб, кутилган тахмин 100,1 фоизга бажарилди.
2016 йилда ижтимоий соҳа объектларини куз—қиш мавсумига тайёрлаш юзасидан маҳаллий бюджет ҳисобидан 1,3 миллиард сўм миқдорида пул маблағлари ажратилиб, ушбу маблағларнинг 439,1 миллион сўми ижтимоий соҳа объектларининг том қисмини таъмирлаш мақсадида, 133,8 миллион сўми иссиқ ва совуқ сув тизими қувурларини алмаштириш ҳамда 727,1 миллион сўми бошқа турдаги таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида ажратилди.
Йил бошида туманда куз—қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари бўйича тасдиқланган дастурда 19 та йўналиш танлаб олиниб, бу ишларни бажариш учун тумандаги мавжуд 16 та тижорат банклари томонидан бугунги кунга қадар 5,236 миллиард сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилди.
Тумандаги кўп қаватли уйларнинг йўлакларига 773 та (амалда 139 та) видео кузатув мосламаларини ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)