Таиланд полицияси 16 август, сешанба куни қироллик курортларидаги бир қатор портлашларни ташкил этишда гумонланаётганлардан бири ҳақидаги маълумотларни ошкор этди. Бу маълумотлар радикал сепаратистларнинг ушбу ҳужумга алоқадорлигини кўрсатади, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Пхукет оролидаги савдо марказларидан бирига ёнувчи бомбани жойлаштирган эркакни қидирмоқда. Бомба полиция ва қўриқчилар томонидан ўз вақтида зарарсизлантирилган.
Полиция вакилининг маълум қилишича, ДНК экспертизаси ёрдамида гумонланувчининг шахси аниқланган. Унинг исми ошкор этилмади. Бироқ унинг 2004 йилдан буён Наратхиват провинциясидаги турли ҳодисаларга алоқадор эканлиги маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)