Рио—2016 Олимпиадасининг 75 килограммгача бўлган боксчилари ўртасидаги мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бектемир Мелиқўзиев ҳисоб бўйича иккинчи жангини ўтказди.
Ҳиндистонлик Викас Кришан Ядавга қарши рингга кўтарилган Бектемир рақибини мағлуб этиб, энг камида бронза медали масаласини ҳам қилди. У ярим финалда мексикалик Мисаэл Родригезга қарши рингга кўтарилади. Жанг 18 август санасидан жой олган.
Бектемир Мелиқўзиев 1/8 финалда австралиялик Дениел Льюисга қарши рингга чиқиб, рақибини учала раундда ҳам мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олганди.
Қайд этиш керак, Бектемир Мелиқўзиев Жаҳон Чемпионатининг кумуш медаль совриндори, Осиё чемпиони, ўсмирлар ўртасида Нанкин Олимпиадаси ғолиби ҳисобланади.
Изоҳ (0)