Афғонистон қуролли кучлари охирги сутка мобайнида 82 жангарини ўлдирди, 64 нафарини яралади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Жумладан, Пактия вилоятида ўтказилган операцияда «Толибон» ҳаракатининг 36 жангариси йўқ қилинди, 24 нафари яраланди.
Боғлон вилоятида яна 32 террорчи ўлдирилиб, 20 нафари жароҳат олди.
Бундан ташқари, мамлакатнинг жанубий ва шимолий вилоятларида 14 жангари йўқ қилинди, 20 жангари яраланди.
Изоҳ (0)