Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида 14 август, якшанба куни юзага келган ёнғин оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, икки киши жабрланди. Бу ҳақда 15 август, душанба куни «Сина» ахборот портали маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ёнғин Дунгуань округининг Далан қишлоғидаги уйлардан бирининг ижарага олинган биносида юзага келган. Оловни ўчиришда 90 нафар ўт ўчирувчи иштирок этди. Ўт ўчирувчилар 14 кишини оловдан қутқариб қолди, бироқ улардан тўққиз нафари шифохонада ҳалок бўлди. Икки нафар жабрланганнинг аҳволи ҳам оғир.
Полиция ёнғиннинг юзага келиш сабабларини аниқламоқда.
Изоҳ (0)