Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Ияд бин Амин Маданий Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга мактуб йўллаб, Сурия ҳудудидаги вазият ёмонлашиши юзасидан кучли хавотир билдирди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Маданий ИҲТ «Сурия халқи азобларига нуқта қўйиш учун, мамлакатдаги инқирозни тартибга солиш бўйича шошилинч ва мос сиёсий ечим қидириш борасида келишилган дипломатик ҳаракатлар»ни ёқлаб чиқишини қайд этди.
Алеппода жанговар ҳаракатлар чоғида ҳар куни уч соатлик танаффуслар белгиланган. Маҳаллий вақт билан 10:00 дан 13:00 гача (Тошкент вақти билан 12:00 дан 15:00 гача) бўлган танаффус озиқ-овқат ва дори-дармон ортилган колонналар Алеппо ичкарисига кириши учун зарурдир.
Изоҳ (0)