Россия теннис федерацияси президенти Шамил Тарпишчев антидопинг қоидаларини бузганлиги учун 2 йилга дисквалификация қилинган Мария Шарапова 2017 йилнинг январь ойида кортга қайтиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ».
«Сентябрь ойида барчаси маълум бўлади. Аниқ айтиш қийин, аммо 2017 йилнинг январидан у ўйнаши мумкин деб ўйлайман», – деди Тарпишчев.
Июнь ойида Мария Шарапова Халқаро теннис федерацияси (ITF) мустақил трибуналининг мельдоний қабул қилгани учун икки йилга дисквалификация қилингани қарорига Лозаннадаги Спорт арбитраж суди (CAS)га апелляция берганди. Теннисчининг апелляция жараёнига яқин бўлган манбанинг таъкидлашича, CAS россиялик спортчининг дисквалификациясини бир йилга қисқартириши мумкин.
Хабарда қайд этилишича, CAS Мария Шарапованинг ишини сентябрь ойида, Рио–2016 Олимпиада ўйинлари якунланганидан сўнг кўриб чиқади.
Изоҳ (0)