15 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистоннинг Риодаги биринчи олтини: Дўстматовнинг жанги ва Ўзбекистон байроғининг баланд кўтарилиши, Андижондаги байрам, Ҳасанбойнинг чемпионликкача бўлган йўли ва чемпионликдан кейинги интервьюси.
2. Содиқ Абдуллаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Унинг биринчи ўринбосари эса вилоят ҳокими вазифасини бажаришга киришди.
3. Ўзбекистоннинг биринчи Boeing 787 Dreamliner самолёти илк бор парвоз қилди. Яқиндагина унинг энди бўёқдан чиқарилгани ҳақида хабар берган эдик.
4. Ўзбекистонлик дзюдочи қиз Гулноза Матниёзова Неймар билан селфи тушди. Неймар Олимпиада чемпионлиги учун курашни давом эттиряпти, Гулноза эса курашдан чиққан.
5. Боксчи Шаҳрам Ғиёсов ғалабани Роналду услубида нишонлагани чет эл ОАВлари эътиборига тушди. Энди Роналдунинг эътиборига тушса бўлди.
Бонусига — Ўзбекистоннинг ёзги Олимпиадалардаги барча олтинлари. Битта суратда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)