Тошкент, Жиззах ва Термиз шаҳарларида 13 август куни ҳаво ҳарорати +39 даражагача кўтарилди. «Ўзгидромет» ахборотига кўра, бу Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва вилоят марказлари орасида шанба куни қайд этилган энг юқори ҳарорат бўлди.
Фарғона шаҳри эса, аксинча, 13 август куни Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари орасида энг салқини бўлди — бу ерда ҳаво ҳароратининг энг юқори кўрсаткичи +35 даражадан ошмади.
Шу куни Нукус, Урганч, Самарқанд, Андижон шаҳарларида ҳаво ҳарорати +36 даражагача, Навоий, Наманган шаҳарларида +37, Бухоро, Гулистон, Қарши шаҳарларида эса +38 даражагача кўтарилган.
«Ўзгидромет»нинг қайд этишича, 13 август куни ва 14 августга ўтар кечаси Тошкент, Наманган, Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида ва Ўзбекистоннинг тоғли жойларида қисқа муддатли ёғингарчилик ва момақалдироқ кузатилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)