Рио–2016 Олимпиада ўйинлари юнон-рум мусобақасининг 59 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Элмурод Тасмуродов 15 августга ўтар кечаси Ўзбекистон олимпия терма жамоасига тўртинчи бронза медалини тақдим қилди. Мазкур муваффақиятдан сўнг Тасмурадов Олимпиада ўйинларида совриндор бўлишини тушида кўрганини айтди, деб хабар бермоқда «Спорт-Экспресс».
«Олимпиада ўйинларида медаль ютишимни билгандим. Мусобақа бошланишидан аввал мамлакатимиз байроғини кўтариб, гиламда югураётганимни тушимда кўргандим. Кеча ҳам яқинларимга: ‘Хавотир олманглар, мен медаль оламан’ дедим. Албатта, олтин медалга умид қилгандим, лекин бронза ҳам жуда яхши натижа.
Агар учинчи ўрин учун баҳсда мағлуб бўлганимда, ўзимни кечира олмасдим. Мен учун мамлакатимиз аҳолиси, федерация раҳбарияти, мураббийлар, яқинларим ва мухлислар қайғурди. Мен уларга панд бериб қўйсам бўлмасди», – деди Тасмуродов.
Изоҳ (0)