АҚШнинг Виржиния штатидаги Фредериксбург шаҳрида енгил самолётнинг қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ABC News.
Авиаҳалокат маҳаллий вақт билан кеча, 12 август куни кундузи содир бўлди. Ҳаво кемаси Шэннон аэродромининг учиш йўлаги яқинидаги дарахтларга бориб урилган.
Самолёт қулаганидан сўнг аланга олган. Федерал авиация бошқармаси ва Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)