Samsung компанияси Рио-де-Жанейродаги Олимпиада учун Galaxy S7 Edge смартфонларининг Олимпиада рамзлари туширилган махсус модификациясини чекланган ададда ишлаб чиқарди. Ушбу смартфонлар барча иштирокчиларга бепул тақдим этилди. Аммо Шимолий Корея спортчилари совғага эга бўлмади. Бу ҳақда, TechCrunch’га асосланиб, «Hi-Tech.Mail.ru» хабар бермоқда.
Режага кўра, Олимпия ўйинларининг 12500 спортчиси Galaxy S7 Edge Olympic Games Edition смартфонларини олиши лозим эди. Radio Free Asia’нинг билдиришича, Шимолий Корея Олимпия қўмитаси амалдорларидан бири терма жамоага мўлжалланган 31 смартфонни қабул қилиб олди. Аммо ускуналар спортчиларга етиб бормагани маълум бўлди.
Тахмин қилинишича, смартфонлардан бош тортилиши сиёсий сабабларга эга. Гап шундаки, КХДР Samsung ватани бўлган Жанубий Корея билан уруш ҳолатида. Лекин бу борада бирор расмий баёнот берилмади.
Изоҳ (0)