Қозоғистонда Оқтов халқаро денгиз савдо порти ҳудудидаги биринчи ҳарбий пирс (кемалар боғлаб қўйиладиган махсус жой) қурилиши ўз ниҳоясига етмоқда, деб ёзади «ТАСС» республика мудофаа вазирлигига таяниб. Объект шу йилнинг октябрида расман топширилиши кутилмоқда.
Причал қурилиши февралда бошланган. Таъкидланишича, бу «республика ҳарбий-денгиз кучлари тарихида ҳарбий мақсаддаги биринчи пирс бўлади».
Оқтов шаҳридаги портда Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари кемалари учун биринчи база пунктининг қурилиши Қозоғистоннинг Каспий денгизи секторида эҳтимолий хавфларга ўз вақтида ва самарадорлик билан жавоб кўрсатиш, кемаларни Каспий денгизининг ҳар қандай ҳудудига тезкорлик билан чиқариш, моддий-техник таъминотни етказиб бериш имконини беради.
Изоҳ (0)