Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўстматов Рио—2016 Олимпиадасида ўз делегацияси учун тўртинчи медални тақдим этадиган бўлди.

Foto: MOQ matbuot xizmati (Anvar Ilyasov surati)

Фото: МОҚ матбуот хизмати (Анвар Илясов сурати)

49 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган боксчи чорак финалда қозоғистонлик Биржан Жакиповни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Боксчи ҳар учала раундни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди.

Бу ғалаба Ҳасанбой Дўстматов учун энг камида бронза медалини кафолатлади. Унда олтин медаль учун кураш олиб бориш имконияти бор.

Ўзбекистонлик боксчи ярим финал жангини 12 август куни ўтказади.

Ҳасанбой Дўстматов 1/8 финалда мексикалик Хоселито Веласкесга қарши жанг қилиб, рақибини ҳар уч раундда ҳам мағлуб этишга муваффақ бўлганди.