Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Таиланд жанубидаги Накхонситхаммарат провинциясида йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлди, яна 20 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Report.az»

Фото: «Report.az»

Маълум қилинишича, тезюрар трассада автобус катта тезликда цемент ортилган юк машинасига тўқнашиб кетган. Юк машинасининг ҳайдовчиси тўқнашувга қадар бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги ариққа чиқиб кетган. Бироқ юк машинасининг йўлда қолиб кетган тиркамасига автобус бориб урилган.

Барча жабрланганлар шифохонага етказилган. Полициянинг дастлабки маълумотларига қараганда, уларнинг барчаси Таиланд фуқароларидир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи