Сурия армиясининг аскарлари ва кўнгиллилар қўшини гуруҳи Латакия вилоятининг стратегик муҳим бўлган шимоли-шарқий ҳудудини ўз назорати остига олди. Бу ҳақда SANA агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Туркия билан чегарадан 13 километр узоқликда жойлашган Латакия–Алеппо шоссеси яқинидаги Кенсаба аҳоли пункти ва унинг атрофидаги тепаликлардан озод этилди.
«Жангарилар тепаликларда жойлашган Тубаль ва Шеллеф қадимий қалъаларидан чиқариб юборилди. Улар билан кўтарилиш йўлларида 72 соат давомида қаттиқ жанглар бўлиб ўтди. Рақиб ушбу ҳудудга катта куч ташлаганди», – деб маълум қилди операцияда иштирок этган суриялик офицер.
Шунга қарамай, авиация ва артиллерия ёрдамида ҳукумат кучлари террорчиларга катта зарар етказди ва уларни чекинишга мажбур қилди. Офицернинг сўзларига кўра, аскарлар ва кўнгиллилар қўшини чекинаётганлар гуруҳи ортидан кузатмоқда.
Изоҳ (0)