Россия ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда гаровга олинган россиялик учувчининг ҳаёти хавф остида эмас деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда вазирликнинг хабарида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Вазирликнинг қайд этишича, 4 август куни «Толибон» жангарилари томонидан гаровга олинган С.К. Севастьяновни қидириш ишлари давом этмоқда. «У Россия томон таъмирлаш учун йўл олаётган ҳамда Лувгар вилоятида «Толибон» жангариларига тегишли ҳудудга мажбурий қўнишни амалга оширган Покистоннинг Ми-17 вертолёти экипажи таркибига кирган эди. Россияликдан ташқари Покистоннинг олти нафар фуқароси гаровга олинган», – дейилади хабарда.
Аксарият манбалар айни дамда гаровга олинганларнинг ҳаёти хавф остида эмаслигини ва уларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини Россия ТИВга тасдиқламоқда. Афғонистон расмийлари гаровга олинганларни озод қилиш борасида барча имкониятларни ишга солмоқда.
Изоҳ (0)