Канаданинг Грэнби шаҳрида (Квебек провинцияси) ҳайвонот боғида шер қаровчи ходимга ҳужум қилди. Бу ҳақда CBC телеканали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Шифокорларнинг маълум қилишича, 20 ёшлар атрофидаги аёл барқарор, бироқ оғир аҳволда. Унинг кўкрак ва танасининг пастки қисмига шикаст етган, ҳуши ўзида. Шер ҳайвонни овқатлантириш учун келган аёлга ташланганлиги маълум қилинмоқда. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.
Грэнби Монреалдан 80 километр шарқда жойлашган.
Изоҳ (0)