Корея Республикаси ҳукумати умуммиллий энергия сарф-харажатларини оптималлаштириш мақсадида кондиционерлардан тежамкор фойдаланмаган тижорий ташкилотларни жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилди. Бундан буён ҳаво совутиш тизими ишлаётган дўкон ёки ресторанда эшик очиқ қолдирилса, муассаса соҳиби 500 минг вонадан (450 доллар) 3 миллион вонагача (2,7 минг доллар) миқдорда жаримага тортилиши мумкин, деб хабар беради «ТАСС».
Мамлакат савдо, саноат ва энергетика вазирлиги вакили Чэ Хи Бон журналистлар билан суҳбатда тегишли чоралар бугун, 9 августдан кучга киришини маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, яқин икки кун ичида киритилган қоидаларни бузганларга огоҳлантиришлар йўлланади. 11 августда огоҳлантиришлар йўллаш тўхтатилиб, қоидабузарлар жаримага тортилади.
Изоҳ (0)