8 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Жиззахда 3 баллик ерости силкинишлари сезилди. Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 207 километр, Жиззах шаҳридан эса 22 километр жануби-ғарбий йўналишда жойлашган.
2. Nexia эстафета таёқчасини янги моделга топширди. Nexia II автомобилини ишлаб чиқариш тўхтатилди — 8 августдан салонларда учинчи авлод Nexia автомобили сотила бошланди.
3. Асакадаги автомобиль заводида режавий профилактика ишлари бошланди. «Автомобильларни етказиб бериш режа асосида давом этади. Шунингдек, R2 ва Nexia R3 автомобилларининг келишилган муддат ва ҳажмда етказиб берилиши таъминланади».
4. График дизайнер Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун янги дизайнда либослар таклиф қилди. «Ўзимиздаги фидокорликдан келиб чиқиб, биз Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун янги дизайндаги формалар моделини яратдик».
5. Муниса Ризаева уч ўғил ва икки қизи бўлишини истайди. Маълумот учун, октябрь ойида 30 ёшга тўладиган хонанда ҳали турмушга чиқмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.