Ўзбекистон ҳудудида 8 август, душанба куни Тошкент вақти билан соат 16:50 да магнитудаси 4,2 га тенг зилзила юз берди. Бу ҳақда «Тошкент» марказий сейсмостанцияси «Дарё»га маълум қилди.
Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 207 километр, Жиззах шаҳридан эса 22 километр жануби-ғарбий йўналишда жойлашган.
Сейсмостанциядан маълум қилишларича, Жиззах шаҳрида 3 баллик ерости силкинишлари сезилган. Европа-Ўртаер сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган.
Зилзила оқибатида юз берган вайронагарчиликлар, тан жароҳати олиб, жабрланганлар ҳақида ҳақида расмий маълумотлар ҳозирча йўқ.