Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 9 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2974 сўм 20 тийин этиб белгиланди. Бу 2 августдаги курсга нисбатан 4 сўм 77 тийинга кўп.
9 августдан эътиборан 1 евро қиймати 3324 сўм 4 тийин (2 августдаги курсга нисбатан 22 сўм 3 тийин қиммат), 1 Хитой юани 446 сўм 77 тийин (2 августдаги курсга нисбатан 91 тийин арзон), 1 Россия рубли эса 45 сўм 36 тийин (2 августдаги курсга нисбатан 1 сўм 7 тийин қиммат) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.